Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сардобада фуқароларнинг маблағини ўзлаштирган банк ходимларига жиноят иши қўзғатилди
Уч нафар банк ходими 61 нафар фуқарони хабардор қилмасдан, уларнинг номига 1,2 миллиард сўм кредит расмийлаштириб, ўзлаштириб юборган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Сардоба тумани бўлими томонидан АТ “Халқ банки” Сардоба филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган.
Текширувда аниқланишича, АТ “Халқ банки” Сардоба филиали собиқ ходимлари А.М., Н.С., О.Т. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, 54 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз улар номига 1,2 миллиард сўм кредит ажратилишига эришиб, ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Бундан ташқари, улар 7 нафар банк мижозлари томонидан кредит қарздорлигини сўндириш мақсадида топширилган 18 миллион сўм нақд пулни банк кассасига кирим қилмасдан шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Қашқадарёда банк ходими 539 нафар фуқарога сохта квитанция бериб пулларни ўзлаштиргани аниқланганди.
Мавзуга оид
23:37 / 06.05.2024
Сирдарёдаги мактабда ўқувчилар клип томоша қилди, синф раҳбаридан директоргача ишдан олинди
07:34 / 20.04.2024
Тадбиркорнинг 943 млн сўмлик материалларини ўзлаштирган собиқ менежер аниқланди
23:56 / 02.05.2023
Сардоба фожиасига 3 йил: олдини олиш мумкин бўлган фалокат ва унинг оқибатлари
13:53 / 18.09.2022