Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарзанди СМАга чалинган ота-оналарнинг Kun.uz'даги мурожаати президент эътиборини тортди. Уларга ҳар йили 110 млрд ажратилади
18 март куни соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан ўтказилган мулоқотда президент Шавкат Мирзиёев СМА (спинал мушак атрофияси) хасталигига чалинган болаларни дори-дармон билан таъминлашга ҳар йили 110 млрд сўм ажратилишини маълум қилди.
“Республикамизда спинал мушак атрофияси касаллигига чалинган бемор болаларга зарур дори воситаларини бепул етказиб бериш тизими жорий этилади. Бунга ҳар йили бюджетдан 110 миллиард сўм ажратилади.
Шу билан бирга, республика бўйича 46 та туманлараро перинатал марказлари ташкил этилиб, уларда чақалоқлар реанимацияси бўлимлари фаолияти йўлга қўйилади”, – деди давлат раҳбари.
Аввалроқ Kun.uz сайтида СМА (спинал мушак атрофияси) касаллиги сабаб фарзандидан айрилган ёки бир неча йилларки шифохонада яшаётган фуқаролар ҳукуматдан бу муаммога эътибор қаратишни сўраб қилган мурожаати эълон қилинган эди.
Kun.uz сайти орқали йўлланган бу мурожаат соғлиқни сақлаш тизими мутасаддиларини бефарқ қолдирмади ва тегишли буйруққа асосан кам учрайдиган орфан касалликларини даволаш учун дори воситалари ва уларни даволаш учун мўлжалланган тиббий буюмлар рўйхатига қўшимча киритилди.
Шундан сўнг орқа мушак атрофиясига чалинган болалар учун бир нечта турдаги дори воситалари, актив ва пассив ҳаракатлар учун тренажёр, вертикализатор, йўтал кўчириш мосламаси, бурун-ошқозон зонди ёки гастрома, ноинвазив ўпканинг нафас олиш аппарати давлат томонидан бепул берилиши йўлга қўйилган эди.
Кеча бўлиб ўтган очиқ мулоқотда президент ушбу муаммога алоҳида эътибор қаратди ва республикамизда СМА ташхиси қўйилган 75 нафар бемор болалар борлигини ва уларга ғамхўрлик қилиш тизими жорий этилишини таъкидлади.
Мавзуга оид
14:34 / 22.08.2025
“Калтакланадиган болалар ўқишда қолоқ, тажовузкор бўлиб улғаяди” – ЖССТ
12:49 / 20.08.2025
Бемор болажонларга қувонч улашган кун – “Сен кучлисан” лойиҳасида тўй
17:55 / 16.08.2025
Cocomelon’дан Маша ва айиққача: диалогсиз мултфилмлар тил чиқишини кечиктиради(ми?)
20:17 / 05.08.2025