Наврўз сайли доирасида санъаткорлар иштирокида концерт дастури, спортчи ёшларнинг кўргазмали чиқишлари, дор ва миллий ўйинлар мусобақалари, халқ амалий санъати – фольклор намуналари, миллий таомлар танловлари ўтказилди.
Бундай тадбирлар кун давомида Фарғона шаҳридаги Аҳмад ал-Фарғоний номли маданият ва истироҳат боғида ҳамда Кимёгарлар истироҳат боғида ҳам ташкил этилди.







































