Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Рома»да кўп вақтни захирада ўтказиш ниятим йўқ». Шомуродов Моуриньо билан муносабати аввалгидек эмаслигини тан олди
«Navruz Cup-2022» турнири олдидан Ўзбекистон миллий жамоасининг Тошкентдаги йиғинига келиб қўшилган Элдор Шомуродов журналистлар билан суҳбатда «Рома»даги фаолиятига тўхталди.
- Элдор, кайфиятингиз қандай?
- Миллий жамоага келганимда кайфиятим ҳар доим аъло даражада бўлган.
- «Рома»даги ишларингиздан кўнглингиз унчалик тўлмаётган бўлса керак?
- Албатта. Кўпроқ ўйнашни хоҳлайман.
- Бунга нима тўсқинлик қилаяпти?
- Билмадим, балки ўзимни етарлича яхши кўрсата олмаётгандирман.
- Жозе Моуриньо билан муносабатингиз ёмонлашмаганми?
- Йўқ, ҳаммаси яхши. Ҳар доимгидек. Энди, жуда бошидагидек эмас-ку, лекин яхши.
- Режангизда кейинги мавсумда ҳам «Рома»да қолиш борми?
- Шартномам бор. Агар, ўйнайдиган бўлсам, қолиш ниятим бор. Лекин кўп вақтни захирада ўтказиш ниятим ҳам йўқ.
- Тэмми Абраҳамнинг Англияга қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар янграмоқда. Унинг «Рома»дан кетмоқчи экани сизнинг қарорингизга таъсир қила оладими?
- Бунинг аҳамияти йўқ деб ўйлайман, – дея Элдор Шомуродовнинг сўзларини келтирган Tribuna.uz мухбири.
Аввалроқ, Италия нашрлари «Рома» мавсум якунида Шомуродов билан хайрлашиши мумкинлиги ҳақида ёзишган эди.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоаси форварди жорий мавсум А Серияда 21 ўйинда 2та голга муаллифлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси ЎФА томонидан Наманганда ўтказиладиган «Navruz Cup-2022» турнири яримфиналида дастлаб, 25 март куни Қирғизистонга қарши майдонга тушса, 29 март куни Уганда ёки Тожикистон миллий жамоаси билан ўйин ўтказади.
Мавзуга оид
01:18 / 18.05.2026
Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг энг яхши тўпурари бўлди
00:56 / 25.04.2026
Шомуродов дубл қайд этган ўйинда “Бошоқшеҳир” йирик ҳисобда ғалаба қозонди
18:27 / 22.04.2026
«Истанбул Бошоқшеҳир» Элдор Шомуродовни тўлиқ сотиб олади
19:16 / 11.04.2026