10:20 / 24.03.2022
6123

Нукусда ЙПХ ходимларидан қочган Lacetti жарима майдончасига тушди

Ҳайдовчи юқори тезликда ҳаракатланиб, ЙПХ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаган. Бундан ташқари, у светофорнинг қизил чироғида тўхтамай, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган.

Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходимларидан қочганини тасвирга олиб, ўзи ва бошқалар ҳаётига хавф солиб, машина бошқарган йигитнинг видеолари тарқалди. Воқеа юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ЙҲХБ расмий муносабат билдирди. Маълум бўлишича, видеода акс этган ҳолат шу йилнинг 23 март куни Нукус шаҳрида юз берган.

Давлат рақами 01 H 008533 бўлган Lacetti ҳайдовчиси ва унинг шериги Аллаяр Дўсназаров кўчасида юқорида тезликда ҳаракатланиб, ЙПХ ходимларининг тўхташ ишорасига қарамай ҳаракатни давом эттирган. Беруний кўчасида эса светофорнинг қизил чироғида тўхтамасдан қарама-қарши йўналишда ҳаракатни давом эттирган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Lacetti ҳайдовчисига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-, 194-моддаларига асосан баённома расмийлаштирилган. Lacetti эса шу вақтнинг ўзида вақтинча жарима майдончасига қўйилган.

Бундан олдин Қорақалпоғистонда ўсмир йигит ЙПХ машиналарининг устида сакрагани акс этган тасвирлар тарқалганди.

Top