Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қозоғистон эмланганлик тўғрисидаги сертификатлари ўзаро тан олинди
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида эмланганлик тўғрисидаги сертификатлар ўзаро тан олинди. Бу ҳақда "Uzbekistan Airways" хабар бермоқда.
Қайд этилишича, икки мамлакат чегарасидан ўтиш вақтида Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқаролари ўз давлатларида эмланганлик тўғрисидаги сертификатга эга бўлса, ПЗР-тестининг манфий натижасини тақдим этишлари шарт эмас.
Маълум қилинишича, барча сертификатлар QR-кодига эга бўлиши керак.
Бундан олдин Ўзбекистон ва Туркия ўртасида эмланганлик сертификатларини ўзаро тан олиш ҳақидаги келишувга эришилганди.
Томонлар қонунчилигига мувофиқ, ваколатли органлар томонидан берилган COVID-19 вирусига қарши эмланганликни тасдиқловчи расмий сертификатларни ўзаро тан олади.
Томонлар эмланганлик тўғрисидаги сертификат эгасига давлатлари ҳудудига COVID-19 вируси тарқалиши олдини олишга қаратилган чекловларсиз киришни кафолатлайди.
Мавзуга оид
18:07 / 22.06.2026
Қозоғистон университетлари Марказий Осиёда энг яхши деб топилди
08:21 / 22.06.2026
Саида Мирзиёева Қозоғистон президенти администрацияси раҳбари билан учрашди
17:43 / 19.06.2026
МДҲ ҳарбий штаб бошлиқлари Остонада учрашди
18:47 / 18.06.2026