Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг маълум қилишича, “K.A.Р.” МЧЖ томонидан Когон-Қоровулбозор йўналишида тортилган газ қувурига ноқонуний уланиб, ушбу қувурдан МЧЖга қарашли гипс ишлаб чиқариш цехигача ер остидан яширинча 574,28 метр қувур тортиб борилган. Табиий газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 613,8 млн сўм зарар етказилган. 

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

15 кунда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати бўйича 7 миллиард 646 миллион сўм зарар етказилган.