Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Россияни Қора денгизда 100га яқин кемани тўхтатиб қўйишда айблади
Таъкидланишича, Россия Қора денгизда жаҳон бозорига озиқ-овқат етказиб бериши керак бўлган 94та кемани ушлаб турибди.
АҚШ Давлат департаменти раҳбари ўринбосари Уэнди Шерман глобал озиқ-овқат инқирози келиб чиқишига Россия президенти Владимир Путин айбдор деб ҳисоблайди.
"Путин уруши оқибатлари Украина чегарасидан ташқарига чиқиб, жаҳон озиқ-овқат хавфсизлигига бевосита хавф солмоқда. Адашманг: ушбу озиқ-овқат инқирозини Путин келтириб чиқарди. Буни тўхтатадиган ягона инсон ҳам у", - деб ёзди Шерман твиттерда.
Унинг маълумот беришича, Россия ҳозирда Қора денгизда жаҳон бозорига озиқ-овқат етказиб бериши керак бўлган 94та кемани ушлаб турибди.
Давлат департаменти маълумотларига кўра, жаҳондаги кунгабоқар мойи экспортининг 75, буғдой экспортининг 20 фоизи Қора денгиз ҳудудига тўғри келади.
"Путин уруши Украинадан буғдой олиб чиқишга имкон бермаяпти. Украина шаҳарлари ва асосий инфратузилмасининг тинимсиз бомбардимон қилиниши охирги ўн йилликдаги энг тез кучаяётган гуманитар инқирозлардан бирининг келиб чиқишига бевосита сабаб бўлмоқда", - деб таъкидлади Шерман.
Мавзуга оид
11:24 / 31.05.2026
Ўғитлар инқирози, логистика ва протекционизм: озиқ-овқат нархлари нега ошиб боряпти?
09:01 / 25.05.2026
Испанияда уй-жой инқирози: ижарачилар кўчаларга чиқди
20:32 / 12.05.2026
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасида ягона марказлашган тизим яратилади
18:38 / 12.05.2026