Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Махачқалъадан Тошкентга тўғридан тўғри рейслар йўлга қўйилди
Парвозлар 29 мартдан бошлаб сешанба ва пайшанба кунлари амалга оширилмоқда.
Redwings авиакомпанияси Махачқалъадан Тошкентга тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўйди. Улар сешанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади, деб хабар берди Махачқалъа аэропорти матбуот хизмати раҳбари Сапура Магомедова ТАССга.
«29 мартдан Redwings авиакомпанияси Махачқалъадан Тошкентга мунтазам рейсларни йўлга қўйди. Парвозлар сешанба ва пайшанба кунлари Sukhoi Superjet 100 самолётларида амалга оширилади», — деди Магомедова.
Унинг сўзларига кўра, Махачқалъадан учиш Москва вақти билан соат 07:40 да, Тошкентга қўниш маҳаллий вақт билан 12:35 да амалга оширилади, парвоз давомийлиги 2 соат-у 55 дақиқани ташкил қилади. Ортга парвоз маҳаллий вақт билан соат 04:45 га, Махачқалъа аэропортига етиб бориш Москва вақти билан соат 06:10 га режалаштирилган, парвоз вақти 3 соат-у 25 дақиқани ташкил этади.
Таъкидланишича, Ўзбекистонга келаётган барча йўловчилар, икки ёшгача бўлган болалардан ташқари, келишидан камида 48 соат олдин ўтказилган ПЗР тестини топшириши керак. Бундан ташқари, йўловчилар Ўзбекистонга етиб келгач, экспресс антиген тестидан ўтиши лозим.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026