08:29 / 01.04.2022
6841

Ўзбекистонга цемент асосан Тожикистондан олиб келинмоқда 

Ўзбекистон 2 ойда 252 минг тонна цемент импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Фото: Getty Images

Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонга қиймати 9,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган 252,1 минг тонна цемент импорт қилинган. 

Қайд этилишича, цемент импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 278 минг тоннага камайган. 

2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон цемент импорт қилган асосий давлатлар:

  • Тожикистон – 125 минг тонна;
  • Қирғизистон – 68,3 минг тонна;
  • Қозоғистон – 57,5 минг тонна;
  • Эрон – 930 тонна;
  • Россия – 138 тонна;
  • Туркманистон – 135,8 тонна.

Бундан олдин Ўзбекистонда 24 та туман қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилгани хабар берилганди.

Top