Ҳужжат ташқи савдони тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш, маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чораларини янада кучайтириш орқали юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар экспортини кенгайтириш мақсадида қабул қилинди.

Фармон билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига 2023 йил 1 январга қадар ҳукумат комиссияси хулосаси асосида Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо операцияларини тартибга солишнинг вақтинчалик механизмларини жорий қилиш ваколати берилди.

Бунда, тайёр маҳсулотлар экспортини рағбатлантириш, шунингдек, импорт шартномалари қийматларини сунъий равишда ошириш, ички бозорга сифатсиз маҳсулотлар кириб келиши ва контрабанда ҳолатларининг олдини олиш чоралари назарда тутилади.