Жамият | 10:48 / 06.04.2022
23992
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда молиявий пирамида ташкил қилиб, 231 кишининг пулини ўзлаштирган шахсларга ҳукм ўқилди

Улар 231 нафар фуқаронинг 13,7 миллиард сўм пулини ўзлаштиргани аниқланган.

Фото: Kun.uz

Қашқадарё вилояти прокуратураси ахборот хизматининг хабар беришича, Ш.А. исмли фуқаро ва унинг шериклари молиявий пирамида ташкил қилиб, 231 нафар фуқаронинг 13 миллиард 700 миллион сўм пулини ўзлаштирган.

«Хусусан, фуқаро Ш.А. ва унинг жиноий шериклари ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини қўлга киритиш мақсадида, муайян пул маблағига эга бўлган содда мижозларни топиб, юридик манзилга эга бўлмаган Nasdaq Unique Finance номли хорижий компанияга 1 000 доллар сармоя киритиб, машҳур компаниялар акцияларини сотиб олиш орқали ойига 6 фоиздан даромад олишларига ишонтиришиб, 231 нафар фуқаронинг 13,7 миллиард сўм пулини ўзлаштиргани фош этилди. Судда ушбу шахсларнинг жиноий қилмишлари кўриб чиқилиб, айбдорларга қонунда белгиланган жазо чоралари қўлланди», — дейилади хабарда.

Вилоят прокуратураси ахборот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, суд ҳукмига кўра молиявий пирамида ташкил этиб, фуқароларнинг маблағларини ўзлаштирган Ш.А. 10 йил, унинг шериклари Т.Р. 10 йил, М.Р. ва У.Ҳ. эса 8 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилинган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид