Жаҳон | 16:12 / 11.04.2022
7305
2 дақиқада ўқилади

Еврокомиссия Россиянинг 20та авиакомпаниясини қора рўйхатга киритди 

Рўйхатдан «Аэрофлот», «Победа», «Россия», Utair, Smartavia, Nord Wind, «Уральские Авиалинии», «Сибирские авиалинии» каби авиакомпаниялар ўрин олди. 

Фото: Shutterstock

Еврокомиссия Россиянинг 20та ҳаво хавфсизлиги бўйича қора рўйхатга киритди. 

Таъкидланишича, ушбу авиакомпаниялар самолётлари «халқаро хавфсизлик стандартлари»га жавоб бермайди. 

Рўйхатдан, жумладан, қуйидаги авиакомпаниялар ўрин олди: «Аэрофлот», «Победа», «Россия», Utair, Smartavia, Nord Wind, NordStar, «Уральские Авиалинии», «Сибирские авиалинии». 

Қайд этилишича, хориж самолётларининг Россия реестрида рўйхатга олиниши авиакомпанияларга ҳаво кемаларидан зарур халқаро сертификатларсиз фойдаланиш имконини берган.

ЕИ транспорт масалалари бўйича комиссари  Адина Вэляннинг фикрича, бу йўловчилар учун хавф туғдириши мумкин.

Аввалроқ Бермуд ороллари авиация ҳокимияти Россия Федерациясининг шу давлатда рўйхатга олинган 700 дан ортиқ самолётларининг парвозга яроқлилик сертификатларини тўхтатганди.

Ушбу қарордан сўнг Россия президенти Владимир Путин лизинг асосидаги хориж самолётларини Россия авиакомпаниялари тасарруфига ўтказишга рухсат берди.

Россия транспорт вазири Виталий Савельевнинг сўзларига кўра, Россия 700га яқин самолётни ўз реестрига ўтказган.

Мавзуга оид