Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон билан чегарадаги отишмада тожикистонлик ҳарбий ҳалок бўлди
12 апрел куни Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида навбатдаги отишма содир бўлганди. Воқеа оқибатида тожикистонлик чегарачи ҳалок бўлган.
Хатлон вилоятининг Дўстлик тумани ҳокимлиги «Азия-Плюс» нашрига чегарачининг ҳалок бўлганини тасдиқлаган. 27 ёшли Зоир Саидмуродов 2020 йилда ҳарбий хизматни бошлаган. Бугун, 13 апрел куни марҳумни ўзи туғилиб ўсган Маҳрами Ҳотам қишлоғида дафн этишган.
Икки мамлакат ҳарбийлари ўртасидаги отишмада Қирғизистон Тожикистонни айблади. Тожикистон эса ҳозирча расмий маълумот бермади. Қирғиз томони маълумотига кўра, тожикистонлик ҳарбийлар Қирғизистон чегарасини босиб ўтиб, шундан кейин отишма бошланиб кетган. Икки томоннинг келишувидан кейин отишма тўхтаган.
13 апрел куни икки давлат вакилларининг навбатдаги учрашуви ўтказилди. Унда Тожикистон томондан мамлакат чегара қўшинлари раҳбари Ражабали Раҳмонали ва Сўғд ҳокими Ражаб Аҳмадзода иштирок этди. Қирғизистон томонидан музокараларда чегара қўшинлар қўмондони Уларбек Шаршаев ҳамда Боткен ҳокими Абдукарим Алимбоев қатнашган.
Учрашув якунларига кўра томонлар қўшинларни чегарадан олиб кетишга келишган. Шунингдек, бошқа хавфсизлик масалалари ва қишлоқ хўжалиги бўйича келишувлар бўлган.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
18:14 / 28.05.2026