Ўзбекистон | 07:26 / 16.04.2022
5036
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда «Қўйлиқ» бозори рўпарасидаги айрим кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланади

Кўприк қурилиши сабаб Тошкентдаги ТҲАЙ кўчасининг айрим йўналишларида ҳаракат вақтинча чекланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабарида айтилган.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Қайд этилишича, янги кўприк қурилиши ишлари олиб борилаётгани сабабли 16 апрелдан ТҲАЙнинг "Қўйлиқ" деҳқон бозори рўпарасидан ўтган қисмидаги йўл автомобиллар ҳаракати учун қисқаради.

Улар:

  • ТҲАЙнинг "Қумариқ-Роҳат" йўналишида "Қўйлиқ" бозори кириш жойи қаршисидан 200 метр узунликда, тўрт йўналишидан иккитаси вақтинча ёпилади;
  • ТҲАЙнинг "Роҳат-Қумариқ" йўналишида "Компас" савдо мажмуаси қаршисидаги битта йўналиши 50 метр узунликда вақтинча ёпилади.

Бундан олдин Тошкентда барча воситаларни жалб этган ҳолда, шаҳарнинг асосий йўлларидаги чуқурларни 10 кун ичида тўлиқ бартараф этиш вазифаси белгиланганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид