
Жўраев Хуррам Абдурозиқович Чироқчи тумани ҳокими лавозимидан озод этилиб, Кўкдала туманига ҳоким этиб тайинланди.
Хуррам Жўраев 2019 йил октябр ойида Қашқадарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисод масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилиб, Чироқчи туманига ҳоким этиб тайинланганди.
Нодир Эркаев Қашқадарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисод масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилиб, Чироқчи туманига ҳоким этиб тайинланди.

Нодир Эркаев Қашқадарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисод масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинлангунча Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил октябр ойида президент Қашқадарё вилоятидаги сайловчилар билан учрашувда Чироқчи туманининг аҳолиси кўплиги ва ҳудуди катталигини инобатга олиб, туманни иккига бўлиш ва унинг бир қисмида Кўкдала туманини ташкил этиш таклифини билдирганди.
2022 йил 17 март куни Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида сенаторлар Чироқчи туманининг чегараларини ўзгартириш ва Кўкдала туманини ташкил этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиққан ва унинг тегишли қарори қабул қилинганди.














