Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ҳисобланган ялпи ички маҳсулот ҳажми 420 долларни ташкил этди
Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ҳажми 5,8 фоизга ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Қўмитанинг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 162,8 триллион сўмни ташкил этди.
Қайд этилишича, ялпи ички маҳсулот ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан таққослаганда 5,8 фоизга ўсди.
2022 йилнинг январь-март ойларида аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ ҳажми жорий нархларда 4,6 млн сўм (420 АҚШ доллари)ни ташкил этиб, 2021 йилнинг мос даври билан таққослаганда 3,7 фоизга ўсгани айтилади.
Маълумот учун, бундан олдин ХВЖ, ЕТТБ, Жаҳон банки ва Fitch рейтинг агентлиги каби халқаро молия ташкилотлари 2022 йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши бўйича прогнозларини кескин пасайтирганди.
Жаҳон банки ҳисоботига кўра, Ўзбекистон 2022 йилда жаҳон бозорида олтин, мис, табиий газ каби хомашё маҳсулотлари нархлари юқори бўлишидан фойда кўриши мумкин, аммо пул ўтказмаларининг қисқариши жорий ҳисоб тақчиллигини ялпи ички маҳсулотнинг 10 фоизигача ошириши мумкин.
Шунингдек, 2022 йилда умумий бюджет тақчиллиги ялпи ички маҳсулотнинг 4 фоизигача камайиши прогноз қилинган.
Бундан ташқари, 2022−2023 йилларда мамлакат давлат қарзи рекорд даражада ўсиб, ЯИМга нисбатан 42 фоизгача етиши мумкинлиги келтириб ўтилган. Мазкур кўрсаткич 2024 йил охирига келиб ЯИМга нисбатан тахминан 40 фоиз даражасида камайиши мумкин
Мавзуга оид
18:39
2024 йилда Қирғизистондан Ўзбекистонга газ экспорти 5 баробар ошди
11:10
Ўзбекистонда бу йил ЯИМ ҳажми 110 млрд долларга етиши кутилмоқда
17:42 / 14.11.2024
Марказий Осиё табиий офатлар туфайли ялпи ички маҳсулотининг 6 фоизини йўқотиши хавфи бор
11:54 / 14.11.2024