Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд ва Жиззах вилоятларида кучли ёмғир сабаб келган сел хонадонларгача кириб борди
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд ва Жиззах вилоятининг бир қатор туманларида сел келгани тасвирланган видеолар тарқалди. Қишлоқлардан бирида сел “Жигули” машинасини оқизиб кетди.
Кеча ва бугун ёғган кучли ёмғирлар Самарқанд ҳамда Жиззах вилоятининг бир қатор туманларида кучли селлар оқишига сабаб бўлган.
Жумладан, Самарқанд шаҳридаги бир қатор кўчаларни сув босган. Иштихон туманидаги бир нечта маҳалла тўлиб сел оққан. Ургут туманидаги сойларга сел келган.
Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг хабар беришича, Иштихон туманидаги маҳалладан оққан сел ҳеч кимга зарар келтирмаган.
Шунингдек, Булунғур ва Ғаллаорол туманларида оққан сел М-39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг сув босишига сабаб бўлган.
Бундан ташқари, бугун, 20 апрел куни ёғган кучли ёмғирлар Жиззах вилоятининг Фориш, Ғаллаорол, Бахмал туманларида сел келишига сабаб бўлган. Фориш туманида бир нечта қишлоқни сел босиб, сувлар хонадонларгача кириб боргани айтилмоқда.
Ҳатто шу туман ҳудудларидан бирида қишлоқ оралаб оқаётган сел “Жигули” машинасини оқизиб кетган.
Мавзуга оид
08:25 / 19.06.2026
Зомин ва Бахмалда сел кузатилди, 3 та автомобил оқиб кетди
08:45 / 16.06.2026
Тошкент ва Самарқандда қарийб 6 кг наркотик модда мусодара қилинди
10:45 / 12.06.2026
Ўзгидромет аҳолини сел ва сув тошқинларидан огоҳлантирди
09:41 / 01.06.2026