Жаҳон | 18:52 / 20.04.2022
15035
1 дақиқада ўқилади

ХХР мудофаа вазири Тайван Хитойнинг ажралмас қисми эканлигини таъкидлади 

Вэй Фэнхэ АҚШни денгизда ҳарбий провокациялар уюштиришни тўхтатишга чақирди. 

Фото: AP

Тайван масаласига нотўғри ёндашиш Хитой ва АҚШ муносабатларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу ҳақда Хитой мудофаа вазири Вэй Фэнхэ америкалик ҳамкасби Ллойд Остин билан телефон орқали мулоқотида маълум қилди.

"Тайван Хитойнинг ажралмас қисми ҳисобланади ва бу статус-квони ҳеч ким ўзгартира олмайди", - деди у.

Вэй Фэнхэнинг сўзларига кўра, Тайван масаласига нотўғри ёндашиш Хитой ва АҚШ муносабатларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

У АҚШни денгизда ҳарбий провокациялар уюштиришни тўхтатишга чақирди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид