Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизматининг хабар беришича, Президент Фармойиши билан Шукруллохон Холматхонович Нисбатхонов Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.
Шу муносабат билан у Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилган.
Давлат солиқ қўмитаси раиси буйруғи билан Фахриддин Муҳаммадиев янги ташкил этилган Кўкдала тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланган. Мазкур тайинловгача у Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаган.
Маълумот учун, шу пайтгача Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Алишер Қодиров Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланганди.















