Оҳайо штатининг Синсиннати шаҳрида қурилиши бошланган масжид АҚШдаги ватандошлар томонидан барпо қилинмоқда. Маросимда марҳум шайх ҳазратларининг ўғли Исмоил Муҳаммад Содиқ ва бошқа шогирдлари ҳам қатнашган.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг маълум қилишича, имом-хатиблар шунингдек, Синсиннати шаҳрида истиқомат қиладиган ватандошлар билан ҳам бир нечта учрашув ва Рамазон ойи тадбирларида иштирок этган.

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик бир гуруҳ уламолар ва имом-хатиблар 20 апрелдан 2 майга қадар Рамазон тадбирларида иштирок этиш учун АҚШга ташриф буюриши маълум қилинган эди.

Шунингдек, бир неча кун аввал Мусулмонлар идораси вакиллари Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси томонидан АҚШ расмийлари иштирокида ташкил қилинган ифторликда ҳам қатнашган эди