Orient Group раҳбарияти Нижний Новгород ва Уляновск вилоятлари губернаторлари билан музокаралар ўтказди
Нижний Новгород ва Уляновск вилоятлари ҳукумат делегациялари Ўзбекистонга амалий ташрифлари чоғида Orient Group раҳбарияти билан стратегик ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди.
25 апрел куни Orient Business Center‘да республиканинг энг йирик хусусий холдинги раҳбарияти ва Россиянинг икки вилоятидан келган вакиллик делегациялари ўртасида учрашувлар бўлиб ўтди. Музокаралар чоғида ҳудудларнинг иқтисодий салоҳияти тақдимотлари ўтказилди. Уляновск вилояти губернатори Алексей Русских, хусусан, қурилишдан тортиб то чакана савдогача бўлган турли соҳалардаги кўплаб корхоналарни бирлаштирган бизнес кўлами унда катта таассурот қолдирганини, бу эса сармоявий ҳамкорликни муҳокама қилиш учун кенг имкониятлар очаётганини таъкидлади.
Воқеани шарҳлар экан, Orient Group Management бош директори Андрей Сафронюк шундай деди: “Холдингимиз манфаатларининг кенг доираси иқтисодиётнинг кўплаб тармоқларида интеграция лойиҳалари муваффақиятига ишониш имконини беради. Биз Orient Group активлари негизида ҳамкор ресурслар ва технологияларни жалб этган ҳолда қўшма корхоналар яратишда жиддий истиқболларни кўрамиз. Яқин келажакда аниқ ташаббусларни муҳокама қилишни бошлаймиз деган умиддамиз”.
Нижний Новгород вилояти губернатори Глеб Никитин бир қатор соҳаларда самарали ҳамкорлик қилиш имкониятига ишонч билдирди. Томонлар мулоқотни ривожлантириш учун ишчи гуруҳлар тузишга келишиб олишди.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
16:00 / 02.02.2023
X5 Retail Group’нинг собиқ топ-менежери Makro супермаркетлар тармоғининг кузатув кенгашига қўшилди
18:00 / 03.10.2022
Orient Group компанияси “O‘zbekistonlik” фильмининг яратилишини қўллаб-қувватлади
17:59 / 29.09.2022
Андрей Сафронюк: “Global Innovation Index маълумотларини Orient Group корхоналари статистикаси тасдиқлайди”
11:30 / 12.09.2022