Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тиббий-ижтимоий муассасаларда қўшимча ва ёрдамчи функциялар аутсорсинг орқали амалга оширилади
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги тиббий-ижтимоий муассасаларда қўшимча ва ёрдамчи функцияларни аутсорсинг хизмати орқали амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси эълон қилинди.
Низом Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларида, Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, унинг ҳудудий марказларида, Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийларда, Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатида ҳамда Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация марказида қўшимча ва ёрдамчи функцияларни аутсорсинг хизмати орқали амалга ошириш тартибини белгилайди.
Буюртмачи хизматларини аутсорсингга ўтказишда қуйидаги шартларга риоя қилиши шарт:
- аутсорсерга ўтказиладиган хизматлар сифатини юқори даражада сақлаб қолиш ва талаб қилиш;
- буюртмачининг аутсорсерга бериладиган хизматларни бажариш билан банд бўлган ходимлари штат бирликларини қисқартириш;
- буюртмачи хизматларни аутсорсерга ўтказишда уларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш ва хўжалик фаолияти харажатларини қисқартириш, фаолиятининг асосий бўлмаган турларини ривожлантириш ҳамда аутсорсерга берилган хизматларнинг сифатини ошириш.
Аутсорсер ходимлари буюртмачининг тегишли ҳудудига олдиндан тақдим этилган рўйхат асосида киради ҳамда тиббий-ижтимоий муассаса биносида ҳаракатланади.
Тиббий-ижтимоий муассасаларда даволанувчи ҳамда реабилитация жараёнида бўлган шахсларга хизматларни ташкил этиш учун буюртмачи раҳбари ҳамда аутсорсер масъул ҳисобланади.
Истеъмолчиларга кўрсатиладиган хизматлар белгиланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари асосида аутсорсер томонидан тузилган ва буюртмачи томонидан тасдиқланган бир ойлик режа асосида ташкил этилади.
Аутсорсерни танлаш ҳамда у билан шартнома тузиш давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Аутсорсер харид қилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар, фойдаланиладиган технологик жиҳозларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигига, хизмат кўрсатувчи ходимларнинг ҳар уч йилда бир марта малака оширишига, тиббий кўрикдан ўтган ҳолда ишга қўйилишига шахсан масъул ҳисобланади.
Мавзуга оид
10:30 / 15.06.2026
Давлат ташкилотларида айрим хизматлар аутсорсингга ўтказилади
20:28 / 03.06.2026
Ўзбекистонлик шифокор 5000 километр масофадан туриб операция ўтказди
11:53 / 25.02.2026
Фарғона боғчаларидаги заҳарланиш: таъминотчи корхона ҳокимлик имтиёзидан фойдаланган
15:20 / 29.12.2025