Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 июлдан фуқароларга айрим ёввойи йиртқич ва заҳарли ҳайвонларни сақлаш тақиқланади
Вазирлар Маҳкамасининг “Ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ:
- оммавий тадбирга ҳайвонлар билан келиш (оммавий тадбир дастурига мувофиқ улардан фойдаланиш бундан мустасно) тақиқланган;
- ёввойи ҳайвонларни (беданадан ташқари) умумий мулк ҳисобланган кўп квартирали уйлар зинапоя майдончалари, чердаклари, ертўлалари, даҳлизлари, шунингдек, умумий овқатланиш ва савдо жойларида сақлаш тақиқланган;
- ёввойи ҳайвонлар эгалари зиммасига ушбу ҳайвонларнинг нотинчлик келтириб чиқармайдиган ва атрофдагиларга хавф туғдирмайдиган хатти-ҳаракатини таъминлаш, фуқаролар ҳаёти, соғлиғи ва мулкига зарар етказилиши олдини олиш мажбурияти юклатилган.
2022 йил 1 июлдан эътиборан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ ёввойи йиртқич ва заҳарли ҳайвонларни сақлаш ҳамда фойдаланиш тақиқланади.
Бунда:
- назарда тутилган чекловлар ёввойи йиртқич ва заҳарли ҳайвонларни рўйхатдан ўтган ҳайвонот боғлари, террариумлар, цирклар, океанарийлар, дельфинарийлар ва табиий питомниклар, шунингдек, илмий ва ўқув мақсадлари учун илмий ва таълим ташкилотлари томонидан сақлаш ва фойдаланишга нисбатан татбиқ этилмайди;
- сақланиши ва фойдаланиши тақиқланмаган ёввойи ҳайвонларни сақлаш жисмоний ва юридик шахслар томонидан рухсатномаларсиз уларни сақлаш талабларига риоя этган ҳолда, шунингдек, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан белгиланган ҳолларда ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва урчитиш бўйича питомник, зоология коллекциялари ҳисобга қўйилгани тўғрисидаги гувоҳнома асосида амалга оширилади.
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади:
- “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунга жисмоний шахслар томонидан ёввойи йиртқич ва заҳарли ҳайвонларни сақлаш ҳамда фойдаланишни тақиқлаш;
- “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунга ёввойи ҳайвонларни урчитиш, такрор кўпайтириш, илмий тадқиқотлар ўтказиш, таълим, намойиш қилиш, тижорат мақсадларида ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақлаш бўйича фаолиятни фақатгина юридик шахслар томонидан рухсатнома асосида амалга ошириш.
Мавзуга оид
07:15 / 23.03.2026
Тасманиядаги оролда фотоқопқонлар ноёб ҳайвонларни илк бор тасвирга олди
16:48 / 24.02.2026
Ўзбекистонда сунъий ёмғир ёғдириш бўйича тажриба лойиҳаси яратилади
18:56 / 22.02.2026
Тошкентда меҳмонхона қуриш учун 12 туп қимматбаҳо дарахт кесиб ташланди
16:46 / 17.02.2026