16:45 / 29.04.2022
6574

Шри-Ланка президенти акасини бош вазирликдан бўшатишга рози бўлди

Готабая Ражапакса вақтинчалик ҳукуматнинг Махинд Ражапаксани бош вазирликдан бўшатиш таклифини қабул қилган.

Махинд Ражапакса ва Готабая Ражапакса / Фото: AP

Шри-Ланка президенти Готабая Ражапакса мамлакатдаги сиёсий инқирозни бартараф этиш мақсадида акаси Махинд Ражапаксани бош вазир лавозимидан озод қилишга рози бўлди.

Бу ҳақда Шри-Ланка собиқ президенти, депутат Майтрипала Сирисена хабар қилди.

Унинг сўзларига кўра, Ражапакса вақтинчалик ҳукуматнинг Махиндни бош вазирликдан бўшатиш таклифини қабул қилган.

«Президент шунингдек, янги бош вазир номзоди ва ҳукумат таркибини аниқлаш учун миллий кенгаш тузишга рози бўлди», - деди Сирисена.

Сўнгги йилларда Шри-Ланка кучли иқтисодий инқирозга дуч келди, бу эса мамлакатдаги сиёсий қарама-қаршиликларни кучайтирди.

Top