Дунё инсоният тинкасини қуритган Иккинчи жаҳон урушидан кейин ҳам кўплаб урушларни кўрди. ХХ асрнинг иккинчи ярмида АҚШ–Вьетнам уруши, СССРнинг Афғонистонга бостириб кириши, Ироқ–Эрон уруши, 1990 йилда Ироқ Қувайтни босиб олиши ортидан келиб чиққан уруш содир бўлди.

1992 йилда собиқ Югославия тарқалиб кетиши ортидан Болқон яриморолида қарийб 10 йил давом этган уруш бошланди. БМТ тинчликпарвар кучларни киритиб, собиқ Югославия республикаларидаги можарони ҳал қилгач жиддий қуролли тўқнашувлар тўхтаб дунё бироз тин олди. Аммо бу сафар ҳам тинчлик узоққа чўзилмади.

2001 йил 11 сентябр куни АҚШда бир нечта самолёт олиб қочилди ва турли биноларга олиб бориб урилди. Бу АҚШнинг коалиция тўплаб аввал 2001 йилда Афғонистонга, 2003 йилда Ироққа бостириб киришига сабаб бўлди. Ана шунда инсоният замон қанчалик юксак тараққиётга эришмасин, кимларнингдир манфаатлари учун урушлар содир бўлаверишини тушуниб етди.

АҚШ Афғонистон ва Ироқдан ўз ҳарбийларини олиб чиққач кичик тўқнашувларни айтмаганда дунёда бир муддат тинчлик барқарор бўлгандай туюлди. Аммо 2022 йил 24 феврал куни тонгги соат 4:00да Россия армияси Украинага бостириб киргач бу барқарорлик алдамчи экани маълум бўлди.

Урушлар бўлаверар экан, дунёнинг турли давлатлари ўз хавфсизлиги ва суверенитетини асраш мақсадида ҳарбий мудофаа салоҳиятини сақлаш ҳамда ривожлантириш учун катта миқдорда маблағ сарфлашга мажбур бўлаверади.

Дунёда батамом тинчлик ўрнатилмас экан, катта эҳтимол билан бундан кейин ҳам ҳарбий харажатлар миқдори муттасил тарзда ошиб бораверади. Қурол-яроғ ишлаб чиқариб сотувчи давлатларнинг «ошиғи олчи тураверади». Оқибатда эса яна вайроналар, қурбонлар ва қочоқлар кўпайиб боради.

Жумладан, Стокҳолм халқаро тинчлик тадқиқотлари институти (SIPRI) маълумотларига кўра, 2021 йилда жаҳон ҳарбий харажатларининг умумий миқдори рекорд даражага етган ва тарихда илк бор 2 трлн доллардан ошган.

Ҳарбий харажатлар учун энг кўп маблағ сарфлаётган давлатлар ўнлиги:

10. Жанубий Корея