Жамият | 09:24 / 01.05.2022
13253
2 дақиқада ўқилади

Наманганда фермерлик балансидаги 1 гектар ерни 43 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

Фото: Наманган вилояти ИИБ

Наманган шаҳрида ернинг ноқонуний олди-сотдиси билан шуғулланган шахслар ушланди. 

Наманган вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар беришича, 2022 йил 25 апрель куни ИИВга фуқаро М.А. ариза билан мурожаат қилиб, 2022 йилнинг апрель ойи бошларида Наманган вилоятида яшовчи С. исмли шахс уни Ў. ва К. исмли шахслар билан таништирганини айтган. Наманган шаҳар ҳокимлигида ишловчи Ў. исмли акаси орқали унга бўш ер майдони олиб беришни ваъда қилганини билдирган.

Ушбу шахслар унга Уйчи тумани «Якка тут нурли замин» фермер хўжалиги балансидаги 1 гектар бўш ер майдонини 43 000 АҚШ долларига ҳокимиятдаги танишлари орқали расмийлаштириб беришга ваъда берганини маълум қилиб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур аризага асосан, 2022 йил 26 апрель куни ИИВ ЖҚББ ва ИЖҚКБ ходимлари томонидан Наманган вилояти ИИБ, вилоят прокуратураси, ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Наманган шаҳар Алишер Навоий номидаги кинотеатр биноси олдида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида У.С. унинг акаси Ў.У. ҳамда К.Э. аризачи М.А.дан талаб қилинган пуллар ҳисобидан 20 минг АҚШ доллари ва 33 миллион сўм пулларни бўнак сифатида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мавзуга оид