Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ширин шаҳри ва Бекобод туманини боғловчи муҳим кўприк вақтинчалик ёпилади
Ширин шаҳридан Бекобод туманига борувчи фуқаролар вақтинча «Дўстлик» ирригация тармоғига қарашли кўприкдан ўтиб қайтиб туришади.
Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, Вазирлар Маҳкамасининг «Фарҳод» гидроэлектрстанциясини модернизация қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан мазкур ГЭСни модернизация ва қайта техник жиҳозлаш ишлари амалга оширилган.
Ушбу модернизация ишларини сифатли ҳамда ўз вақтида бажариш мақсадида жорий йил11 май соат 8:00 дан 15 май соат 17:00 га қадар ГЭС ҳудудида жойлашган Ширин-Бекобод йўналишидаги кўприк вақтинча ёпилади.
Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, Ширин шаҳридан Бекобод туманига борувчи фуқаролар шаҳар яқинида жойлашган «Дўстлик» ирригация тармоғига қарашли бошқа бир кўприкдан вақтинча фойдаланиб туришади.
«Вақтинча ёпилган кўприк билан «Дўстлик» ирригация тармоғига қарашли кўприкнинг ораси унча узоқ эмас. Вақтинча ёпилган кўприк орқали борилганда Ширин шаҳридан Бекобод шаҳригача 14-15 километр йўл юрилади. «Дўстлик» ирригация тармоғига қарашли кўприк билан борилганда масофа 19-20 километрни ташкил этади», дейди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.
Мавзуга оид
10:06 / 01.03.2026
Тошкент вилоятида сувга оқизиб юборилган жасад 80 кунда топилди
13:56 / 29.12.2025
Ўзбекистонда яна бир аёл ҳоким пайдо бўлди
15:59 / 15.12.2025
Бекободда ИИБ ходими машинада одам уриб ўлдирди. У жасадни Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда
15:26 / 15.11.2025