Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия ташқи ишлар вазири Украинадаги вазият глобал очарчиликка олиб келиши мумкинлигини айтди
Анналена Бербокнинг сўзларига кўра, Россия ҳукумати онгли равишда «озиқ-овқат экспорти қамали» билан шуғулланмоқда.
Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Украина инқирози глобал очарчиликни келтириб чиқариши мумкинлигини айтди.
«Россиянинг ҳаракатлари сабабли етказиб беришлар тўхтамоқда, нафақат бизда, балки бутун дунёда нархлар ошмоқда ва даҳшатли очарчилик хавф солмоқда», — деди у.
Бербокнинг сўзларига кўра, Россия ҳукумати онгли равишда «озиқ-овқат экспорти қамали» билан шуғулланмоқда. Мамлакат ўз ҳаракатлари билан «янги инқирозларга замин ҳозирламоқда».
G7 мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари Россия ҳукуматини «буғдой экспорти қамали»ни тўхтатишга чақирди. Қайд этилишича, 43 млн нафар инсон очарчилик ёқасида турибди.
БМТнинг ҳисоб-китобига кўра, 2022-2023 йилларда дунёда очарчиликдан азият чекаётганлар сони 8-13 млн нафарга ошади.
Мавзуга оид
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026