Жаҳон | 10:14 / 16.05.2022
8233
2 дақиқада ўқилади

Ким Чен Ин ҳарбийларни аҳолини дорилар билан таъминлашга жалб қилишни буюрди

Мамлакатда «номаълум безгак» тарқалиши фонида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин армиянинг ҳарбий-тиббий хизматини дорихоналарни зарур дори-дармонлар билан узлуксиз таъминлашга жалб қилишни буюрди. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: EPA

«У Пхенян шаҳрини, халқ армиясининг қудратли ҳарбий-тиббий хизматини жалб қилган ҳолда, дори-дармонлар билан таъминлашни зудлик билан барқарорлаштириш тўғрисида топшириқ берди», дейилади Корея Меҳнат партияси МҚ сиёсий бюросининг мамлакатдаги эпидемиологик вазият муҳокама қилинган фавқулодда йиғилиши якунлари бўйича тарқатилган хабарда.

Ким Чен Иннинг таъкидлашича, «партия сиёсатининг амалга оширилишини қатъий кафолатлашга мажбур бўлган суд ва прокуратура соҳалари ҳуқуқий назоратни лозим даражада амалга ошира олмади, дори воситаларининг бутун мамлакат бўйлаб муомаласи ва савдосидаги қатор салбий ҳолатларга барҳам бермади».

У Марказий прокуратура бошлиғини «бекорчилик ва ўз вазифасига бепарволик ҳамда масъулиятсизликка йўл қўйгани, шу билан бирга, пушаймон бўлмагани ва ҳеч қандай ўринга эга эмаслиги» учун танқид қилди. 

Якшанба куни КХДР касаллик натижасида саккизта янги ўлим ҳолати ҳақида хабар берди. Мамлакатда жами 50 та ўлим қайд этилган ва иситма белгилари билан 392,9 мингдан ортиқ одам аниқланган. Жаҳон мутахассислари бу иситмани коронавирус деб ҳисобламоқда. Ҳозирча Пхенян расмий равишда COVID-19’нинг «омикрон» вариантидан бир киши ўлганини эълон қилди. 

Мавзуга оид