Тожикистонда қуролли тўқнашув оқибатида бир офицер ҳалок бўлди, 10дан ортиқ аскар яраланди
Тожикистон ИИВ хабар қилишича, қуролланган гуруҳ Тоғли Бадахшон автоном областининг Рушон районида давлат хавфсизлик қўмитаси колоннасига ҳужум қилган.
Тожикистонда қуролланган жиноий гуруҳ ҳужуми оқибатида мамлакат миллий хавфсизлик қўмитасининг бир нафар офицери ҳалок бўлди, 13 нафар аскар жароҳатланди. Бу ҳақда Тожикистон ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, 200 кишидан иборат гуруҳ Тоғли Бадахшон автоном областининг Рушон районида давлат хавфсизлик қўмитасининг колоннасига ҳужум қилган.
“Барча турдаги қуроллардан фойдаланган 200 кишидан иборат уюшган жиноий гуруҳ Душанбе – Хоруғ йўли ва Рушон райони марказининг учта нуқтасида чегара комендатурасини тўсиб қўйган. Жиноий гуруҳ ушбу ҳаракатларга олдиндан тайёргарлик кўрган ва бунинг учун хориждан қурол олиб кирган", - дейилади хабарда.
Ўтказилган аксилтеррор операцияси давомида 8 киши йўқ қилинган, 11 нафари яраланган ва 70 дан ортиқ киши қўлга олинган.
Улардан кўп миқдорда қурол-яроғлар ва "Молотов коктейллари" мусодара қилинган. Махсус операция чоғида тинч аҳолига зарар етмагани айтилмоқда.
Аввалроқ Тожикистонда “аксилтеррор операцияси” бошлангани эълон қилинганди.
Мавзуга оид
16:34 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани ёш болалар хивчин билан савалангани акс этган видеога муносабат билдирди
12:26 / 15.11.2024
Роғун ГЭСдаги авария оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024