Norma’нинг ёзишича, президент фармонига мувофиқ "Юксак ҳуқуқий маданият - мамлакат тараққиёти кафолати" деган концептуал ғоя асосида тизимли ва кенг қамровли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилишни назарда тутувчи жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

Аҳолининг барча қатламлари ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, юксак даражадаги ҳуқуқий онгга эга бўлишлари ҳамда ҳуқуқий билимларини кундалик ҳаётда қўллай олишлари давлат органлари ва ташкилотларининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. У "шахс - оила - маҳалла - таълим муассасаси - ташкилот - жамият" принципи бўйича тизимли ва узвий ташкил этилади.

2022-2023 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастури қуйидагиларни назарда тутади:

оилада ва таълим муассасаларида ҳуқуқий тарбияни шакллантириш ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар:

  • нотинчлик ва зўравонликнинг болалар тарбиясидаги салбий оқибатлари ҳақида маълумот етказиш ва уларнинг олдини олиш;
  • олий таълим муассасалари ҳамда кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув марказларида инсон ҳуқуқлари, аёллар ҳуқуқлари, бола ҳуқуқлари ўқув курсларини ташкил этиш;
  • ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига имтиёзлар ва моддий ёрдам бериш масалалари бўйича ахборот-тарғибот ишлари ва бошқалар;

давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар:

  • “Ҳуқуқий саводхонлик ойлиги”, “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” ва “Конституциявий ҳуқуқ ойлиги”ни ўтказиш;
  • ҳуқуқий саводхонликка оид минимал талаблар бўйича ўқитиш ва уларнинг ҳуқуқий билимларини баҳолаш ва бошқалар;

аҳоли барча қатламларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар:

  • “бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга” лойиҳаси;
  • ногиронлиги бўлган шахслар учун хайрия акциялари;
  • мурожаатларни таҳлил қилиш ва таҳлил натижасига кўра манзилли ҳуқуқий тарғибот ва бошқалар;

жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларини жорий қилиш, шунингдек, ОАВнинг ролини кучайтириш: