Жамият | 11:29 / 19.05.2022
16491
2 дақиқада ўқилади

Қайси вилоятларда энг кўп эгизаклар туғилаётгани маълум бўлди

2022 йилнинг январ–апрел ойларида Самарқанд вилоятида 354 нафар эгизак дунёга келган. Бу даврда Тошкент шаҳри, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида ҳам 300дан кўп эгизак туғилган.

Фото: Peg-Perego

Ўзбекистонда 2022 йил дастлабки 4 ойида эгизак болалар туғилиши бўйича рақамлар ҳудудлар кесимида маълум қилинди. Бу ҳақда ФҲДЁ органларининг қайдларига асосланиб, Адлия вазирлигининг “Давлат хизматлари” Telegram-канали хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, бу даврда:

  • 3 нафар аёл – 4 нафардан
  • 43 нафар аёл – 3 нафардан
  • 3084 нафар аёл – 2 нафардан фарзанд кўрган.

4 ой давомида энг кўп эгизаклар Самарқанд вилоятида туғилган – 354 нафар. Фарғона вилоятида 347 нафар, Тошкент шаҳрида 328 нафар, Қашқадарё вилоятида 303 нафар эгизак дунёга келган.

Аҳолиси нисбатан кам Сирдарё вилоятида 84 нафар, Навоий вилоятида 104 нафар эгизак таваллуд топган.

Инфографика: "Давлат хизматлари"

“Давлат хизматлари” каналидаги бошқа бир хабарда, ДХМларга аҳоли вакилларининг келиши бўйича ўрганишлар натижаси ҳақида маълумот берилган. Унга кўра:

  • Соат 09:00дан 12:00гача кўп;
  • 12:00дан 16:00гача ўртача;
  • 16:00дан 18:00гача кам одам ДХМга мурожаат билан келади.

Аввалроқ, Тошкент шаҳри аёллар сони эркакларникидан кўпроқ бўлган ягона ҳудуд экани маълум бўлганди.

Мавзуга оид