Ўзбекистон | 09:42 / 21.05.2022
15883
2 дақиқада ўқилади

Байден АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси номзодини эълон қилди

АҚШ президенти Жо Байден Қўшма Штатларнинг Ўзбекистондаги янги элчиси номзодини эълон қилди. Бу ҳақда Оқ уй сайтидаги хабарда айтилган.

Жонатан Ҳеник / Фото: khabarhub

Жо Байден мамлакатнинг Ўзбекистондаги навбатдаги элчиси сифатида катта тажрибага эга дипломат Жонатан Ҳеник номзодини кўрсатди

Қайд этилишича, номзод Сенат тасдиғидан ўтиши керак. Ҳеник тўлиқ тасдиқлангунча Дэниел Розенблюм вазифасида давом этади.

Нью-Йоркда улғайган Ҳеник яқингача Давлат департаментида Марказий Осиё бўйича бош дипломат бўлган. У, шунингдек, халқ дипломатияси йўналишда узоқ йиллар хизмат қилган, бу борадаги дастурларга раҳбарлик қилган.

Айни дамда Жонатан Ҳеник АҚШ Мудофаа университетининг Киберхавфсизлик ва ахборот коллежида Давлат департаментининг масъулидир. Дипломат дезинформацияга қарши кураш бўйича кучли мутахассис сифатида тилга тушган.

Маълумот учун, АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлар бўйича ёрдамчиси ўринбосари лавозимида ишлаган Даниэл Розенблум 2019 йил Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги навбатдаги элчиси этиб тайинланганди.

АҚШнинг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида ишлаган Памела Спартлен ўз ваколатларини тугатгач, 2018 йилнинг августида АҚШ сенати Дэниел Розенблюмни янги элчи этиб тасдиқлаган эди.

АҚШ Сенатининг 2019 йил 11 апрелдаги тасдиғи билан Дэниел Розенблюм Ўзбекистондаги элчи этиб тайинланган.

Мавзуга оид