Фарғона вилояти ХТБ мактабда содир бўлган воқеага изоҳ берди
Фарғона вилоят халқ таълими бошқармаси ўқитувчидан гап эшитган ўқувчи деразадан чиқиб кетгани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган мурожаатга изоҳ берди.
Қайд этилишича, вилоят халқ таълими бошқармаси мутахассислари томонидан ижтимоий тармоқларда тарқатилган мазкур хабар ўрганилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган мазкур ҳолат Қўштепа туманидаги 22-мактабда бўлиб ўтганлиги аниқланган.
Тарқатилган баъзи хабарда ўқувчи қиз мактабнинг иккинчи қаватидан ўзини ташлади, дейилган. Маълум бўлишича, ҳолат жорий йилнинг 23 май куни ушбу мактабнинг биринчи қаватида жойлашган кимё фани синфхонасида бўлган.
Мактабнинг 8-синф ўқувчиси А.А. дарс пайтида калитни уйига ташаб келиш учун рухсат сўраган. Ўқитувчи дарс тугашига 5 дақиқа қолганини билдирган. Бироқ ўқувчи муаллима гапига қулоқ солмасдан деразадан сакраб, қочиб кетган.
Шундан сўнг, ўқитувчи уни қайта синфхонага олиб кириб танбеҳ берган, бироқ ўқувчи қиз яна деразадан қочиб кетган. Шу ҳолат А.А.нинг синфдоши томонидан телефонда тасвирга олиниб тарқатилган.
“Ўқувчи А.А. соғ-саломат, ҳеч қандай тан жароҳати олмаганлигини маълум қиламиз”, дейилади изоҳда.
Билдирилишича, ҳолат вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбарияти томонидан назоратга олинган.
Мавзуга оид
07:35 / 27.07.2024
Фарғонада содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир киши вафот этди
21:00 / 05.06.2024
Афғонистон Қўштепа каналидан 500 миллион доллар даромад олишни мўлжалламоқда
18:26 / 08.03.2024
Туркманистон Афғонистонни сувдан оқилона фойдаланишга чақирди
23:18 / 29.11.2022