Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Запорожье ва Херсон областлари аҳолиси учун Россия фуқаролигига ўтишни соддалаштирди
8 май куни Херсон областининг россияпараст ҳокимияти маҳаллий аҳоли «шу йилнинг ўзидаёқ» Россия паспортини олиши мумкинлигини билдирган.
Фото: Reuters
Россия президенти Владимир Путин 2019 йил 24 апрелда қабул қилинган Донецк ва Луганск аҳолисини Россия фуқаролигига қабул қилишнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги фармонга қўшимчалар киритди.
Қўшимчаларга кўра, Украинанинг Запорожье ва Херсон областлари аҳолисига ҳам Россия фуқаролигига ўтиш тартиби соддалаштирилди.
Аввалроқ Запорожье областининг Россия томонидан тайинланган ҳарбий-фуқаролик маъмурияти регион аҳолисига Россия фуқароси паспортларини беришни ташкил этиш учун инфратузилма тузилаётгани ва ходимлар олинаётганини маълум қилганди.
8 май куни Херсон областининг россияпараст ҳокимияти маҳаллий аҳоли «шу йилнинг ўзидаёқ» Россия паспортини олиши мумкинлигини билдирган.
Мавзуга оид
21:50 / 07.05.2026
Россия урушни тугатиш бўйича музокараларни давом эттиришдан «маъно кўрмаяпти»
20:24 / 07.05.2026
Жаҳондаги зиддиятлар: талаба-ёшлар қандай фикрда?
18:34 / 07.05.2026
Бу йил Москвадаги Ғалаба парадида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари қатнашмайди
07:52 / 07.05.2026