23 май куни Тошкентга туташ ҳудудда, "Янги Ўзбекистон" боғи олдидаги йўлда ҳайдовчи тезликни 310 км/соатгача чиқаргани кўринган видео тарқалди. Автомобил русуми Nissan GT-R R35 экани тахмин қилинмоқда.

Журналист Муҳрим Аъзамхўжаев Telegram-каналида Намангандаги даҳшатли ЙТҲ ҳақида сўз юритди. Унинг қайд этишича, Ўзбекистонда автомобил йўлида юриш ҳаддан зиёд хавфли бўлиб қолаётганига сабаб – жазо муқаррар эмаслиги.

“Косонсойда даҳшатли авария бўлибди: катта тезликдаги “Жигули” бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги 7-синф ўқувчисини мажақлаб босиб кетган. Бола қочишга уринган, аммо “Жигули” айнан бола қочаётган томонга босиб борган. Энг даҳшати шуки, “Жигули”нинг рулида ҳам 14 ёшли бола бўлган.

Косонсойдаги фожиа видеосидан кадр

Тўғри, ажалдан қочиб қутулиб бўлмайди. Лекин, билмадим, айнан шу вазиятда ва шу каби бошқа ҳолатларда бундай хулосага кўнолмайман. Тинч замонда йўл четида мактабдан уйига (ёки уйидан мактабга) тинчгина кетаётган шу марҳум болакай ўрнида ҳар биримизнинг фарзандимиз, укамиз, жиянимиз бўлиши мумкинлигини ўйлаганим сари, қоним баттар қайнайди. Тинч замон, лекин кўчада юриш, йўлни кесиб ўтиш қўрқинчли – хавф қаердан келишини билмайсан. Замон тинч, лекин хотиржамлик йўқ қандайдир. Нега бундай?

Кўчаларимиз бўйлаб катта тезликда ва бетартиб ҳаракатланаётган ҳамда бу “қаҳрамонлиги”ни мақтаниш, кўз-кўз қилиш учун ўз қўли билан ижтимоий тармоқларга жойлаштираётганларнинг видеолари кунда-кунора тарқаляпти. Бундай видеолар камаймаяпти, “қаҳрамонлик” даражаси эса ошгандан-ошмоқда: бир-икки йил олдин соатига 200 километр тезликда юрганларнинг видеосини кўриб “во!” деган оломон, энди соатига