Июнь ойининг охири ва июль ойининг бошида Ўзбекистон фуқаролари Грузия бўйлаб қилган саёҳати чоғида «HUМО» карталаридан тўсиқсиз фойдаланишлари: савдо нуқталарида тўлов қилишлари ва ТBC Банк банкоматлари орқали нақд пул ечиб олишлари мумкин бўлади.
Миллий банклараро процессинг маркази директори Қурбонов Шуҳратбек Равшанбекович бунга шундай изоҳ берди: «Халқаро ўйинчилар билан стратегик ҳамкорлик қилиш биз учун жуда муҳим, чунки карталаримизни ҳам Ўзбекистонда, ҳам мамлакат ташқарисида фойдаланувчилар учун қулайроқ қилиш мақсадида карталар амал қиладиган ҳудудни кенгайтиришдан манфаатдормиз».
Спартак Тетрашвили, «ТBC Банк» АТБ бошқарув раиси: «Биз ТBC Банк сифатида Ўзбекистонда нафақат лойиҳаларнинг реализацияси билан шуғулланамиз, балки Ўзбекистондан Грузияга амалга ошириладиган банк операциялари ҳажмини кенгайтиришга ҳам кўмаклашамиз. «HUМО» карталарининг инновацион платформаси уни халқаро банк тизимларига қийинчиликсиз интеграция қилишга ҳамда мижоз тажрибасини яхшилашга имкон беради».
26 май куни PLAS-Форум доирасида Шуҳратбек Қурбонов «Тўлов бизнеси. Барча азимутлар бўйича ривожланиш» номли сессиянинг модератори бўлади ва шунингдек «Банклараро ҳамкорлик ва халқаро лойиҳалар. Ўзаро алоқанинг муҳим йўналишлари. Миллий тўлов тизимларининг интеграция истиқболлари» мавзуси билан чиқиш қилади.
26 май куни Спартак Тетрашвили «Fintex 2022 ва необанклар. Асосий трендлар» мавзусига бағишланган давра суҳбатининг модератори бўлиши кутилмоқда.

«ТBC Банк» АТБ ҳақида
ТBC Банк 30 йиллик тарихга эга бўлиб, Грузия ва Кавказ орти мамлакатларининг энг йирик банки ҳисобланади. 2016 йилдан бошлаб ТBC Банк акциялари Лондон Stock Exchange биржасида тақдим этилган. Ўтган йил мобайнида Лондон фонд биржасида ТBC Банк акцияларининг котировкалари 44,95 фоизга кўтарилди, компания акцияларининг умумий нархи эса 1 миллиард АҚШ долларини (784, 14 млн фунт стерлинг) ташкил қилади.
ТBC Банк 2020 йилнинг октабр ойида илк рақамли банк сифатида Ўзбекистон бозорига кириб келди. Ҳозирга келиб ТBC UZ иловасини 2 миллиондан кўпроқ киши юклаб олган.
2021 йил сентябри охирида икки институционал инвестор – YTTB ва IFC ҳар бири ТBC UZ лойиҳасининг 20% улушини сотиб олиш тўғрисида келишувга эришди. Илк бадал миқдори икки инвесторнинг ҳар бири учун 9,4 миллион АҚШ долларини ташкил қилди.
Банк рақамли форматдаги қуйидаги хизматларни тақдим этади: пул ўтказмалари, кредитлар, депозитлар, бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти, банк карталари ҳамда хизматларга тўлов қилиш. Барча тўловларни ТBC UZ иловаси орқали амалга ошириш мумкин.









