10 май куни Ўзбекистон Маркетинг Ассоциацияси томонидан ўтказиладиган бешинчи йиллик “Йил бренди 2021” мукофоти учун овоз бериш жараёни якунланди. 25 та номинация бўйича 200 дан ортиқ компания ғолиблик учун кураш олиб борди. “Йил бренди 2021” мукофоти дебютанти этиб — вазнни ва саломатликни назорат қилиш бўйича дунёдаги 1-рақамли Herbalife Nutrition бренди топилди.

Оммавий овоз бериш 3 ой давом этди, унда 335 мингдан ортиқ киши иштирок этди. Истеъмолчилар билан бир қаторда экспертлардан иборат ҳайъат аъзолари – маркетинг ва реклама соҳасидаги 200 нафар етакчи эксперт ҳам ўз танловини амалга оширди.
8 000 дан ортиқ истеъмолчи Herbalife Nutrition компаниясининг флагманлари ҳисобланган Формула 1 Протеинли коктейли ва Формула 3 Протеинли аралашмаси учун овоз берди. Формула 1 бу – мувозанатлаштирилган овқатланиш учун энг яхши комплексли ечимларидан биридир. Бир порция коктейль тўлақонли овқатланиш ўрнини боса олади ва организмни юқори сифатли оқсил, витаминлар, минераллар, “мураккаб” углеводлар, озуқавий толалар ва бошқа муҳим озиқ моддалар билан таъминлай олади. Уни атиги 2 дақиқада тайёрлаш мумкин. Бу тўғри овқатланишни хоҳлайдиган, аммо фойдали овқат тайёрлаш учун вақти бўлмаган инсонлар учун жуда қулай. Коктейлни ўзингиз билан офисга, спорт залига ёки сайрга олиб боришингиз мумкин.
Формула 3 Протеинли аралашмаси – мушак массасини сақлаш учун зарур бўлган юқори сифатли оқсил манбаи ҳисобланади. Бундан ташқари, уни ҳар қандай таом янада тўйимли бўлиши учун қўшиш мумкин.

Herbalife Nutrition маҳсулотларининг тозалиги, озуқавий қиймати ва таъмини текшириш учун ҳар йили дунё бўйлаб 500 000 дан ортиқ тестлар ўтказилади. 2010 йилдан бери компания ишлаб чиқариш циклининг барча — формулани ишлаб чиқиш ва ингредиентларни танлашдан тортиб қадоқлашгача бўлган босқичларида маҳсулот сифатини назорат қилишни таъминлайдиган дастурга 300 миллион доллардан ортиқ сармоя киритди. Herbalife Nutrition маҳсулотларининг фойдали хусусиятлари ва самарадорлигини кўплаб халқаро мустақил экспертлик марказлари ҳам тасдиқлайди. Энди эса Herbalife Nutrition маҳсулот линиясининг флагманлари навбатдаги синовдан ўтди, яъни улар Ўзбекистон истеъмолчиларининг энг юқори баҳосига сазовор бўлди.














