Хоразмда маҳалла раислари сайлови якунлари эълон қилинди
Сайловда 1580 нафар номзод кўрсатилган, уларнинг 526 нафари раисликка сайланган. Олий маълумотли мутахассислар 99 фоизни ташкил қилган.
Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов янги сайланган маҳалла фуқаролари йиғини раислари билан учрашди.
Қайд қилинишича, май ойида бўлиб ўтган сайловларда вилоят бўйича маҳалла фуқаролар йиғинлари раислигига 1580 нафар номзод кўрсатилиб, уларнинг 526 нафари сайланган. Янги сайланган маҳалла раисларининг 99 фоизи олий маълумотли мутахассислар ҳисобланади.
Фарҳод Эрманов маҳаллабай ишлаш тизимининг моҳияти, бунда фуқаролар йиғини раисининг тутган ўрни ва масъулияти ҳақида гапирди. Ўтган даврда фуқаролар йиғинларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида 147 та маҳалла идораси янгидан қурилгани, 134 таси реконструкция қилинганини таъкидлади. Жорий йилда 79 та маҳалла янги бинога эга бўлади, шунингдек, 13 та туман ва шаҳарда «Маҳалла маркази» мажмуаси барпо этилади.
Энг яхши натижаларга эришган маҳалла раисларини рағбатлантириб бориш мақсадида ҳар чорак якуни бўйича пул мукофотлари, йил якуни бўйича эса энг намунали раисга хизмат автомашинаси ажратилади.
Мавзуга оид
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
12:07 / 09.11.2024
Хоразмда мевага кира бошлаган интенсив боғ бузиб ташланди
21:49 / 08.11.2024
Ишчилар синфи исёни ёки муваффақиятсиз кампания? Ҳаррис сайловда нега ютқазди?
18:42 / 07.11.2024