Степан Масленников Orient Group’нинг чакана савдо йўналишига бошчилик қилди
2022 йилнинг 7 июнь куни Orient Group компанияси Степан Масленниковнинг Makro супермаркетлар тармоғининг в.в.б. ижрочи директори этиб тайинлангани ҳақида эълон қилинди. Бу лавозимда у Orient компаниялар гуруҳидан ташқарида фаолиятини давом эттиришга қарор қилган Роман Сайфулиннинг ўрнини эгаллайди. Топ-менежернинг вазифасига Home Market ва Profit Store’ларни бошқариш ҳам киради.
Orient Group Management бош директори Андрей Сафронюк: «Роман ўз фаолияти давомида чакана савдо тармоғига янги технологияларни жорий этиш бўйича кўп ишларни амалга оширди. Унинг қўл остида Makro бизнес-жараёнларни ривожлантиришда олдинга силжиб, Ўзбекистон ҳудудларида ҳам кенгайишни бошлади. Orient Group номидан Романга лойиҳаларини амалга оширишда муваффақиятлар тилаб қоламан. Ишончим комилки, Степан Масленниковнинг катта бошқарув тажрибаси унга ҳолдингнинг энг муҳим йўналишидаги бозор позицияларини мустаҳкамлашга эътибор қаратган ҳолда ҳозирги жамоани сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш имконини беради».
Orient Group компаниясининг Чакана савдо соҳасидаги энг йирик активи Makro супермаркетлар тармоғидир. Бозорнинг сўзсиз етакчиларидан бири бўлган ушбу тармоқ 2010 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 100 дан ортиқ дўконлари мавжуд бўлиб, минглаб одамларни иш билан таъминлаган.
Воқеани шарҳлар экан, Степан Масленников шундай деди: «Ишончим комилки, чакана савдодаги муваффақиятнинг энг муҳим омили бу ишончдир. Гап фақатгина бренднинг мижозлар билан йиллар давомида барқарор маҳсулот ва хизмат сифати асосида қурилган ишончли муносабатлари ҳақида эмас. Худди шундай муҳим элемент бу ходимларнинг танланган стратегия тўғрилигига ва компания бошқарувига бўлган ишончидир. Ўз навбатида, мен жамоавий руҳни мустаҳкамлаш ва интенсив ривожланиш векторини белгилаш учун қўлимдан келганини бажараман – бу ходимларни ўзига жалб эта олади ва илҳомлантиради. Фақат шундагина биз истеъмолчилар ишончига умид қилишимиз мумкин».
Степан Масленников – ташкилий ўзгаришлар, стратегик ва лойиҳаларни бошқариш, бизнесни ривожлантириш ва инвестициялар бўйича халқаро тажрибага эга эксперт. Orient Group жамоасига қўшилишидан олдин Степан Tyumen Oil Company ва British Petroleum компанияларининг интеграциялашувидан ўтган. У Қозоғистоннинг энг йирик нефть компанияси – KazMunayGaz’ни трансформация дастурини амалга оширишда иштирок этган. У йирик хусусий компаниялар ва молиявий ва саноат ҳолдинглари бизнесидаги стратегик ўзгаришларга раҳбарлик қилди. 2020 йилдан эса Orient Group Management Трансформация департаменти директори, ҳолдинг стратегиясини шакллантириш ва амалга ошириш учун масъул.
Orient Group матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
16:00 / 02.02.2023
X5 Retail Group’нинг собиқ топ-менежери Makro супермаркетлар тармоғининг кузатув кенгашига қўшилди
18:00 / 03.10.2022
Orient Group компанияси “O‘zbekistonlik” фильмининг яратилишини қўллаб-қувватлади
17:59 / 29.09.2022
Андрей Сафронюк: “Global Innovation Index маълумотларини Orient Group корхоналари статистикаси тасдиқлайди”
11:30 / 12.09.2022