Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг май ойида республика бўйича 18 492 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган.
Ҳудудлар кесимида қайд этилган никоҳлар сони бўйича Фарғона вилояти етакчилик қилмоқда – 2347 та ҳолат. Кейинги ўринлардан мос равишда 1876 та ва 1730 та никоҳ кузатилган Тошкент шаҳри ҳамда Андижон вилояти жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудларда қуйидагича кўриниш олди:
Тошкент вилояти – 1714 та;
Қашқадарё вилояти – 1600 та;
Самарқанд вилояти – 1584 та;
Сурхондарё вилояти – 1522 та;
Наманган вилояти – 1349 та;
Қорақалпоғистон Р. – 987 та;
Хоразм вилояти – 950 та;
Бухоро вилояти – 940 та;
Жиззах вилояти – 729 та;
Навоий вилояти – 644 та;
Сирдарё вилояти – 520 та.
Бундан олдин 3 ойда энг кўп никоҳ ҳолатлари Самарқанд вилоятида қайд этилгани хабар берилганди.













