АҚШ «ДХР»да уч нафар хорижлик ўлим жазосига ҳукм қилингани бўйича баёнот берди
АҚШ давлат котиби Блинкен россияпараст Донецкда Украина қуролли кучларининг уч нафар хорижлик жангчиси устидан ўтказилган суд жараёнини танқид қилди. У Россия ва айирмачиларни ҳарбий асирлар ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақирди.
Қўшма Штатлар ўзини мустақил деб эълон қилган «Донецк халқ республикаси» («ДХР»)да Украина қуролли кучларининг (УҚК) уч нафар хорижлик жангчисига нисбатан ўлим жазоси тайинланганидан ташвиш билдирди.
«Биз Украина қуролли кучларида қонуний равишда хизмат қилаётган жангчиларга нисбатан сохта «суд» ва уларга нисбатан чиқарилган ҳукм ҳақидаги хабарлардан чуқур ташвишдамиз. Россия ва унинг назорати остидаги кучларни халқаро гуманитар ҳуқуқ, жумладан, ҳарбий асирларга бериладиган ҳуқуқ ва ҳимояни ҳурмат қилишга чақирамиз», - деб ёзди АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен 10 июнь, жумага ўтар кечаси ўзининг Twitter’даги микроблогида берган баёнотида.
Аввалроқ Украина Ташқи ишлар вазирлиги босиб олинган Донецкда Британия фуқаролари устидан ўтказилган «суд» ноқонуний ва ташвиқот характерига эга эканлигини маълум қилганди. Бир кун аввал Россия давлат матбуоти икки британиялик Эйден Аслин ва Шон Пиннер, шунингдек, марокашлик Саудун Брахим Россия назоратидаги Донецкда судга тортилгани, улар «ДХР»да ҳокимиятни эгаллаб олиш ва «конституциявий тузум»ни ағдариш ҳаракатларида айбдор деб топилгани ҳақида хабар берди.
Учала ҳарбий ҳам ўлим жазосига ҳукм қилинди. Уларга ҳукмлар устидан шикоят қилиш ва афв этиш тўғрисида ариза бериш имконияти маълум қилинган. Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасс Донецкда чиқарилган ўлим жазоси ҳақидаги қарорларни қоралаб, уларни «кўзбўямачилик ва ноқонуний» деб атади.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024