Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаш билан боғлиқ 24 мингдан ортиқ ҳолат аниқланди
2021 йил ва 2022 йил ўтган даврида (1 июнь ҳолатига) республика бўйича ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаш билан боғлиқ 24 511 та (5 164,7 гектар) ҳолат аниқланди. Бу ҳақда АОКАда Кадастр агентлиги раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Қайд этилишича, Кадастр агентлиги органлари томонидан берилган ёзма кўрсатмалар асосида 11 228 та ҳолатда 3 050,5 гектар (46 фоизи) майдондаги қонунбузилишлар ихтиёрий бартараф этилиши таъминланди.
Ўзбошимчалик билан эгалланган майдонларни қайтариш ҳақида судларга 11 687 та даъво аризаси киритилди.
Ерга оид қонун бузилиши ҳолатларида жиноят аломатлари кузатилган 1 782 та иш ҳужжати прокуратура органларига юборилди.
Олиб борилган назорат тадбирларда 44 438 нафар (2022 йилда 14 338 та) шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.
Бундан ташқари, ҳокимликларга 519 та (8 213,45 гектар) ҳолатда тақдимномалар киритилган. 151 гектар ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар бекор қилиниб, мақсадсиз фойдаланилган ерлар захирага қайтарилиши таъминланган.
Мавзуга оид
20:06 / 15.06.2026
Ер ва унда қурилган мулкка оид ҳуқуқларни эътироф этиш жараёни соддалаштирилди
15:08 / 11.06.2026
Кадастр агентлигига янги раҳбар тайинланди
08:30 / 02.06.2026
Сув фонди ерларини ижарага беришнинг янги тартиби жорий этилди
09:40 / 06.04.2026