5 йиллик стажи бор хотин-қизлар ўқишга кириш учун тавсияномага аризани қачон топширишлари аниқ бўлди
Жорий йилги қабулдан 5 йиллик стажга эга ўрта маълумотли хотин-қизларга ОТМга киришда 500 та квота ажратилади. Танловда қатнашиш учун талабгорлар Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси туман, шаҳар бўлимларига ОТМларга қабул бошлангач, 10 кун муддатда ариза топширишлари керак.
Яқинда тасдиқланган ҳукумат қарорига кўра, тавсиянома учун аризалар ҳар йили 1 майдан 1 июнга қадар олиниши керак. Бироқ муддат ўтиб бўлгани сабаб жорий йил истисно тариқасида аризалар ОТМга қабул бошланган кундан бошлаб 10 кун муддатда Оила ва хотин-қизлар туман (шаҳар) бўлими ишчи гуруҳлари томонидан олинади.
Қабул квоталарига оид президент қарорида ОТМларга қабул 15 июндан 15 июлга қадар давом этиши белгиланган. Агар қабул 15 июндан бошланса, тавсиянома олиш учун талабгор хотин-қизлар 15 июндан 25 июнгача ариза топширишлари мумкин бўлади.
Қўмитанинг хабар беришича, аризага қуйидаги ҳужжат илова этилади:
- Фуқаролик паспорти ёки ID карта нусхаси;
- Меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси)дан кўчирма;
- Маълумотнома-объективка;
- Ўрта-махсус ёки профессионал таълим бўйича диплом.
Тавсиянома олиш учун талабгор қуйидаги мезонларнинг барчасига мувофиқ келиши керак:
- ўрта махсус ёки профессионал таълим бўйича мутахассисликка эга бўлиши;
- тавсиянома олгунга қадар олий таълим олмаганлиги ёки олмаётганлиги;
- ўрта махсус ёки профессионал таълим мутахассислиги бўйича беш йиллик меҳнат стажига эга бўлиши.
Тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар ҳақидаги маълумотлар уларнинг иш фаолиятига мос бўлган йўналишларини кўрсатган ҳолда Давлат тест марказининг махсус дастурига киритилади.
Тавсиянома билан ҳам хотин-қизлар ОТМга кириш имтиҳонларида иштирок этади. Кириш имтиҳонлари якунларига кўра, тўпланган балл бўйича талабаликка тавсия этилмаган, бироқ тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30 фоизини ва ундан кам бўлмаган баллни тўплаган тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар Қабул комиссияси томонидан тақсимланган квоталар асосида, баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда, алоҳида қабул параметрлари (жами 500 та квота) доирасида танловга кўра тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилади.
Мавзуга оид
10:26 / 03.07.2024
Ўзбекистонда 6 ойда қанча оила яраштирилгани маълум қилинди
16:50 / 24.06.2024
Сенат раиси “Раҳбар аёллар мактаби” тингловчилари билан учрашди
10:42 / 02.06.2024
Хотин-қизларни энг кўп ишга олган 10 та корхона маълум қилинди
20:21 / 23.05.2024