19 июн куни Тошкентда ОАВ ходимлари ҳамда блогерлар ўртасидаги «Заковат» турнирининг саралаш ва плей-офф босқичи ўйинлари ўтказилди.


Саралаш босқичига турнирда иштирок этиш учун мурожаат қилган 59 жамоадан 55 таси келди. Дастлабки босқич икки турда ўтказилди ва якунда 32 жамоа плей-офф босқичига йўл олди.
Икки тур якунларига кўра VPN жамоаси энг юқори - 24 очко (максимум 30 балл) тўплаб, биринчи бўлди. «Таниш-билиш» ва «Миллион илинжида» жамоалари мос равишда 23 ва 22 очкодан жамғариб, иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллашди.



Саралаш босқичида Kun.uz жамоаси ҳам иштирок этди, аммо кейинги босқичга чиқа олмади. Биринчи турдан кейин жамоада кейинги босқичга чиқиш учун яхши имконият сақланиб турганди, аммо иккинчи турдаги кўрсаткичлар туфайли жамоа жами 12 очко билан 34-ўринга тушиб кетди.




Плей-офф ўйинлари ҳам тўрт босқичда ўтказилди. 1/16 финалдан кейин турнирда 16 жамоа қолди. Нимчорак финалдан фаворитлар турнирни тарк эта бошлади, хусусан саралаш босқичида биринчи бўлган VPN жамоаси Kelajak liderlari жамоасига 8:10 ҳисобида мағлуб бўлди, чорак финалда саралаш босқичида иккинчи бўлган «Таниш-билиш» Creativ team жамоасига ютқазди (6:8). Бу вақтда саралаш босқичининг учинчи ўринни эгаллаган «Миллион илинжида» жамоаси рақибларини бирин-кетин енгиб, ҳал қилувчи баҳсларгача етиб келди («Лидерлар» 9:6, Ўзбекистон НМИУ 8:4, Intel-B 5:4). VPN’ни чиқариб юборган Kelajak liderlari жамоаси эса Fiesta жамоасини яримфиналга кузатди (3:4).


























