Ўзбекистонда 2019 йилда 177 та, 2020 йилда 161 та, 2021 йилда 91 та пора олиш жинояти содир этилган бўлиб, бу турдаги жиноятлар сўнгги уч йилда деярли 50 фоизга камайган. Бу ҳақда Аксилкоррупция агентлиги матбуот котиби Дурдона Очилова маълум қилди.
Унга кўра, 2022 йилнинг 5 ойи давомида 17 та пора олиш жинояти содир этилган бўлиб, бу – ўтган 2021 йилнинг 5 ойига нисбатан (2021 йилнинг 5 ойида 57 тага пора олиш жинояти содир этилган) 40 тага кам.
Мисол учун, 2020 йилда 118 та оғир (ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми), 13 та ўта оғир (ЖКнинг 210-моддаси 3-қисми) даражадаги пора олиш жиноятлари, 2021 йилда эса 62 та оғир, 6 та ўта оғир даражадаги пора олиш жиноятлари содир этилган.
2021 йилда оғир даражадаги пора олиш жинояти 56 тага, ўта оғир даражадаги пора олиш жинояти 7 тага камайган.
2021 йилда республика бўйича 91 та пора олиш жинояти содир этилган бўлиб, 91 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилган.
2021 йилдаги пора олиш жиноятлари ҳудудлар кесимида:
- Тошкент шаҳрида – 18 та;
- Тошкент вилоятида – 13 та;
- Жиззах вилоятида – 9 та;
- Андижон вилоятида – 8 та;
- Қашқадарё вилоятида – 8 та;
- Сурхондарё вилоятида – 7 та;
- Самарқанд вилоятида – 5 та;
- Бухоро вилоятида – 4 та;
- Наманган вилоятида – 4 та;
- Фарғона вилоятида – 4 та;
- Хоразм вилоятида – 4 та;
- Сирдарё вилоятида – 3 та;
- Навоий вилоятида – 2 та;
- Қорақалпоғистон Республикасида – 2 та.
Пора олиш жиноятларининг 10 таси вилоят, 81 таси туман-шаҳар миқёсидаги давлат ташкилотлари мансабдор шахслари томонидан содир этилган.
Қайд этилишича, 2021 йилда республика миқёсидаги давлат ташкилотларида ишловчи мансабдор шахслар томонидан пора олиш жиноятлари содир этилгани аниқланмаган.
91 та пора олиш жиноятидан 49 таси биринчи даражали раҳбарлар, 8 таси раҳбар ўринбосари, 34 таси ижрочи ва техник ходимлар томонидан содир этилган. Мансабдор шахслардан 77 нафари – эркак, 14 нафари – аёл.







