Ўзбекистон | 07:27 / 21.06.2022
4766
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонни ривожлантириш учун 400 млн доллар ажратилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Жаҳон банки иштирокида “Ўзбекистон ўтиш давридаги ривожланиш сиёсатини жадаллаштириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Фото: Getty Images

Norma’нинг ёзишича, 2021 йил 16 декабрда Жаҳон банки иштирокида “Ўзбекистон ўтиш давридаги ривожланиш сиёсатини жадаллаштириш” лойиҳасини амалга ошириш доирасида давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш учун:

Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкидан (ХТТБ) 5 йиллик имтиёзли давр билан 18 йил муддатга 150 млн доллар;

Халқаро тараққиёт уюшмасидан 5 йиллик имтиёзли давр билан 30 йил муддатга 250 млн доллар миқдоридаги имтиёзли кредитлар ажратилди.
 
Давлат бюджети ҳисобидан мазкур кредитлар бўйича қарзни қайтариш, фоиз ва воситачилик ҳақи бўйича тўловларни амалга оширишнинг прогноз жадвали тасдиқланди.

Кредитлар республика бюджетининг харажатларини молиялаштириш учун йўналтирилади. Молия вазирлиги лойиҳа бўйича ажратиладиган маблағлардан самарали фойдаланилиши юзасидан масъул ижро этувчи орган ҳисобланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид