Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дарахт кўчатлари бўйича кўрсатмаларни тўлиқ бажармаган 109 нафар мансабдор шахсга 311 млн сўм жарима қўлланди
Сирдарё вилояти Боёвут тумани / Фото: Экология қўмитаси
Дарахт кўчати парвариши бўйича кўрсатма талабларини тўлиқ бажармаган 109 нафар мансабдор шахсга 311 млн сўм миқдорда жарима қўлланилди. Бу ҳақда АОКАда Экология қўмитаси мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берилди.
Қайд этилишича, "Яшил макон" умуммиллий ҳаракати доирасида 2021 йил куз ва жорий йил баҳор мавсумида жами 213 млн дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари экилиши ташкил этилди.
Республикадаги йирик, ўрта ва кичик маҳаллаларда жами 70 млн 800 минг дона ҳамда умумий фойдаланишдаги автомобил йўллари ёқаларига 72 млн 500 минг дона терак кўчат ва қаламчалари экилди.
Суғориш тизимини яхшилаш бўйича 238 та қудуқлар қазилган. Ҳудудларда экилган дарахт ва буталарни суғориш, парвариш ва муҳофаза қилиш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларга бириктирилган.
Барча масъул ташкилотларга дарахт кўчатларини парваришлаш бўйича 10 577 та мажбурий кўрсатмалар берилиб, кўрсатма талабларини лозим даражада бажармаган 109 нафар мансабдор шахсларга нисбатан 311 млн сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилган.
Аҳоли яшаш ва бошқа ҳудудларда кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, аҳоли пунктларида “яшил боғлар”, дарахтзор ва бутазорларни барпо этиш, қайта тиклаш ва парвариш қилиш ишларини самарали амалга ошириш ҳамда суғориш тизими билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги айтилди.
Аввалроқ Ҳисоб палатаси 2022 йил баҳор мавсумида “Яшил макон” умуммиллий акцияси доирасида аслида экилмаган 6,2 млн кўчат ҳисоботларга қўшиб ёзилгани, 3,4 млн туп кўчат суғориш тизими йўқ жойга экилганини маълум қилганди. Бундан ташқари, 2,4 млн туп кўчат баҳор тугамасданоқ қуриб битган.
Мавзуга оид
09:38 / 28.02.2026
Тошкент иқлимига мос кўчатлар етиштириш йўлга қўйилди
09:12 / 18.02.2026
Франция Grinch танкерини жарима тўланганидан кейин қўйиб юборди
23:28 / 11.02.2026
Тошкентда йўл қоидабузарликларига оид жарималар бўйича шикоятлар учун Call-марказ ишга тушди
10:50 / 10.02.2026