Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Швеция ва Финландиядан 33 кишини топширишини такроран сўрайди
Илгари Швеция ва Финландия Анқара террорчилар деб ҳисоблайдиган одамларнинг Туркияга экстрадиция қилинишига рухсат бермаганди.
Туркия Швеция ва Финландиядан Анқара террорчилар деб ҳисоблайдиган одамларни экстрадиция қилишни такроран сўрайди. Бу ҳақда Туркия адлия вазири Бакир Бўздоғ маълум қилди.
"Янги келишувга мувофиқ, Финландиядан Курдистон ишчи партиясининг олти аъзоси ва Fetö ташкилотининг олти аъзоси, Швециядан эса Fetö ташкилотининг ўн аъзоси ва Курдистон ишчи партиясининг ўн бир аъзоси экстрадиция қилинишини сўраймиз", - деди Бўздоғ.
Май ойида, Швеция ва Финландиянинг НАТОга кириши бўйича музокаралар фонида бу мамлакатлар 33 кишининг Туркияга экстрадиция қилинишига рухсат бермаганди. Улар 19та сўровни рад этган, бештасини жавобсиз қолдирган, тўққизта сўров кўриб чиқиш жараёнида бўлган, деб ёзганди Reuters.
Анқара бу мамлакатларни курд айирмачи гуруҳларини қўллаб-қувватлашда айблаган ҳамда уларнинг НАТОга аъзо бўлишига йўл қўймаслигини билдирганди.
28 июн куни Мадридда Туркия, Швеция ва Финландия Анқаранинг хавотирлари ҳисобга олинган ҳолда хавфсизлик соҳасидаги меморандумни имзолади. Туркия ўз навбатида, Швеция ва Финландиянинг НАТОга аъзо бўлишига нисбатан эътирозидан воз кечди.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
15:55 / 13.06.2026